Евроиттифоқ мамлакатларида тезюрар поездлар темир йўл тармоғи пайдо бўлиши мумкин, деб хабар бермоқда "ЕвроПульс".

Унда поездлар соатига 350 километр тезликда ҳаракатланиши мумкин. Бу Европа бўйлаб саёҳат вақтини икки бараварга қисқартиради. 

Бу Венадаги халқаро иқтисодий тадқиқотлар институти олимларининг коронавирусдан сўнг ЕИ иқтисодиётини тиклаш бўйича тавсиялари доирасидаги таклифларидан биридир.

Уларнинг ҳисоб-китобларига кўра, темир йўлларнинг аксарият қисми тезюрар поездларни йўлга қўйиш талабларига жавоб беради. Фақат тўртта тармоқни қуриб битказишга тўғри келади: Лиссабон – Хельсинки, Дублин – Париж, Брюссель – Валлетта ва Берлин – Никосия. Бунда қисман паромдан ҳам фойдаланишга тўғри келади.