Volkswagen Caddy автомобилларининг нархи маълум қилинди
Volkswagen концерни Caddy автомобилларининг Ўзбекистондаги сотилиш қийматини маълум қилди. 3 хил намунада таклиф қилинаётган автомобиллар 172 100 000 сўмдан бошланади.
Германиянинг “Volkswagen” концерни Ўзбекистонда ўз автомобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши ҳақида хабар қилинган эди. Концерн моделлари Жиззахда барпо этилаётган заводда 2022 йилда йўлга қўйилиши режалаштирилган. Ҳозирда бу ерда қурилиш-монтаж ишлари қизғин кетмоқда.
27 июл куни эса, Volkswagen Ўзбекистон автомобил бозори учун ўз моделларининг онлайн тақдимотини ўтказди.
Шундай қилиб, ҳозирча, Volkswagen Caddy 3 хил намунада ва 3 хил нарх сегментида харидорларга ҳавола қилинади.
172 млн 100 минг сўмдан сотиладиган Volkswagen Caddy (Kasten) автомобили, асосан, юк ташишга мўлжалланган. Унинг ўртача ёнилғи сарфи 100 км.га 7,1 литрни ташкил этади. Двигатели 110 от кучига тенг бўлиб, 5 босқичли механик узатмалар қутиси ёрдамида ҳаракатланади. 12,5 сонияда тезлигини 100 км/соатга етказа олади. Тўпламда орқага жойлаш сенсорли датчиклар, баландликка тўхтаб турган жойидан ҳаракатланишда ёрдам берувчи тизим, электррул кучайтиргич, масофадан бошқарилувчи марказий қулф тизимлари мавжуд.
Volkswagen Caddy (Kombi) 190 000 000 сўмдан тақдим этилмоқда. Унинг ҳам техник кўрсаткичлари Volkswagen Caddy (Kasten) билан бир хил. Биргина фарқи автомобилнинг юк ва йўловчи ташишга мослаштирилганидир.
Нархи 221 900 000 сўм сифатида белгиланган Volkswagen Caddy (Trendline) моделлар қаторидаги энг қиммати саналади. У фақат йўловчи ташишга мўлжалланган бўлиб, ҳайдовчи билан бирга 7 кишини таший олади. Техник кўрсаткичлари Volkswagen Caddy (Kasten) модели билан айни.
Шу билан бирга, тўплам жиҳозланишида бирмунча ўзгаришлар мавжуд:
Бамперлар кузов рангига бўялган бўлади, олд ўриндиқлар алоҳида бошқарилган тарзда қиздирилади, кондиционер, Caloundra 6J х15 қуйма дисклари, туманга қарши фаралар, орқага жойлаш сенсорли датчиклар, баландликка тўхтат турган жойидан ҳаракатланишда ёрдам берувчи тизим, электррул кучайтиргич, масофадан бошқарилувчи марказий қулф бўлади.
Автомобилларга бугундан эътиборан компания сайтида http://www.volkswagen.uz/#/order ёки Тошкент шаҳри, Сергели тумани, Обиҳаёт кўчаси 39-уйда жойлашган савдо дўконида буюртма бериш мумкин.
Тавсия этамиз
Бойлар давраси: дунё миллиардерлари Трамп инаугурациясида йиғилди
Жаҳон | 22:19 / 21.01.2025
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
БМТ бош котиби 2025 йилдаги асосий таҳдидларни санади
Жаҳон | 21:11 / 22.01.2025
-
Чехияда россияликларга фуқаролик беришни тақиқловчи қонун маъқулланди
Жаҳон | 23:41 / 22.01.2025
-
АҚШ жанубида қор бўронлари сабаб биринчи марта фавқулодда ҳолат эълон қилинди
Жаҳон | 23:19 / 22.01.2025
-
"Ҳусанов тезроқ инглиз тилини ўрганишига умид қиламан. Унинг жисмоний кўрсаткичлари ажойиб" – Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов ҳақида
Спорт | 23:12 / 22.01.2025
Мавзуга оид
22:13 / 16.01.2025
Хитой Volkswagenʼнинг Германиядаги заводини сотиб олишга қизиқиш билдирмоқда
23:27 / 27.12.2024
Интернетда Volkswagenʼнинг 800 мингга яқин электромобили ҳайдовчиларига оид маълумотлар тарқалиб кетди
20:30 / 02.12.2024
Volkswagenʼнинг тўққизта заводи ходимлари иш ташлаш эълон қилди
23:42 / 27.11.2024