Жамият | 17:46 / 28.07.2020
2990
2 дақиқада ўқилади

Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказларига келиб тушган маҳсулотлар ҳажми маълум қилинди

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи Аҳрор Ғуломов АОКАда ўтказилган брифингда Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказларига ҳомийлар томонидан тақдим этилган маҳсулотлар ҳажми ҳақида маълумот берди.

Унга кўра, жорий йилнинг 14 июлидан 27 июлига қадар марказларга ҳомийлар томонидан 334 448 литр ўсимлик ёғи, 1 136 906 кг ун, 259 062 кг шакар, 297 414 кг макарон, 37 831 кг мол ва қўй гўшти, 57 742 дона товуқ гўшти, 517 227 кг картошка, 314 350 кг пиёз, 165 143 кг сабзи, 390 552 кг гуруч, 42 461 кг қуруқ чой, 16 529 кг дуккакли маҳсулотлар, 146 449 қадоқ тухум, 220 736 дона тиббий ниқоб, 90 869 жуфт тиббий қўлқоп, 21 882 дона антисептик, 62 006 дона гигиеник ҳамда 90 327та бошқа турдаги воситалар тақдим этилган.

«14 июлдан 27 июлга қадар бўлган муддатда марказларга келиб тушган мурожаатлар ва маҳалла фуқаролар йиғинларида шакллантирилган рўйхат асосида 194 542 нафар эҳтиёжманд оилага 20 млрд 684 млн 409 минг сўм миқдордаги озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек, 267 млн 544 минг сўм миқдордаги дори-дармонлар тарқатилди», деган бошқарма бошлиғи.

Аҳрор Ғуломовнинг қайд этишича, бир оилага зарур бўлган озиқ-овқат жамланмаси 3 кг ун, 3 кг гуруч, 2 кг макарон, 2 литр ўсимлик ёғи, 4 кг картошка, 2 кг пиёз, 2 кг шакар, 1 дона товуқ, 30 дона тухум, ярим кг қуруқ чой, 1 дона кир совундан иборат бўлиши белгиланган. Жамланманинг умумий қиймати 165 минг сўмни ташкил этади.

Мавзуга оид