Ўзбекистонда 100 мингта маҳаллий тест тизими фойдаланишга топширилди
Илғор технологиялар марказида коронавирусни аниқловчи 100 минг дона тест тизимини ўз ичига олган навбатдаги партия тайёрланди.
Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, улардан 40 минг донаси Жиззах, Андижон ва Тошкент шаҳри санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари лабораторияларига ҳамда республика санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигига топширилди. Қолган 60 мингта тестни бошқа вилоятларга чиқариш режалаштирилган.
Маълум қилинишича, Илғор технологиялар маркази олимлари томонидан яратилган тест тизимини марказ стартапларидан бири бўлган «Biotest-LAB» томонидан оммавий ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.
«Ҳозирги кунга келиб республикада тест топширишга кунлик 20 мингта талаб мавжуд. «Biotest-LAB» стартапи ҳар ҳафта 100 мингтагача тест тизимини ишлаб чиқариш қувватига эга.
«Biotest- SARS-CoV-2» реагентлар тўплами COVID-19’ни қўзғатувчи SARS-CoV-2’нинг РНКсини реал вақт режимида ПЗР усулида бурун-ҳалқум шиллиқ пардасида аниқлаш учун ишлаб чиқилган. Маҳаллий ПЗР тест тизимига реакцияларнинг сифатини текширувчи кўрсаткичлар ҳам киритилган. Бу экспресс-тест эмас, балки тўлақонли тест бўлиб, натижалар 5-6 соатдан кейин аниқ бўлади ҳамда фақат махсус лабораторияларда қўллаш мумкин», дейилади вазирлик ахборотида.
Аввалроқ Илғор технологиялар маркази биотехнологлари томонидан COVID-19 коронавирусини аниқлаш бўйича тест тизими ишлаб чиқилгани ва 50 мингта тест тизимини ишлаб чиқариш имконияти мавжудлиги маълум қилинган эди.
Мавзуга оид
12:27 / 24.11.2022
“Зиёли қатлам устидаги тажрибаларда эҳтиёткорлик лозим”. Мутахассислар – докторантура қабулидаги беқарорлик ҳақида
10:54 / 17.11.2022
Докторантурадаги алғов-далғов: имтиҳон натижалари бекор қилиниши ортида моддий манфаат ётибди(ми?)
17:10 / 01.05.2022
Иброҳим Абдураҳмонов олий таълим муссасаларидаги янги проректорлик лавозими қандай натижа келтираётгани ҳақида гапирди
20:04 / 19.01.2022