Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бекободлик ёш тадбиркорга оид масала Бош прокуратура ва Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ўрганилмоқда
Фуқаро Ғайбулла Худайбердиевнинг онлайн аукционда савдо дўкони қуриш учун сотиб олган ери Бекобод туман прокурорининг судга киритган аризасига асосан қайтариб олингани, эндиликда ушбу ер майдони устида амалга оширилган қурилиш ишлари тадбиркорни ўзини ҳисобидан бузилиши талаб этилаётганлиги ҳақида мақола эълон қилинган эди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов мақолада кўрсатилган ҳолатлар Бош прокуратура томонидан ўрганилаётганини маълум қилди.
«Kun.uz сайтида «Бекободда ёш тадбиркор синдирилмоқда. Етимликда ўсган йигитнинг онлайн аукционда сотиб олган мулки прокурорнинг «ташаббуси» билан бузилмоқда» сарлавҳали мақола эълон қилинган.
Мақолада кўрсатилган ҳолатлар юзасидан Бош прокуратура томонидан ўрганиш ишлари бошлангани маълум қилинади. Натижаси ҳақида хабар қилинади», дейилади баёнотда.
Шунингдек, ушбу масалага Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев ҳам муносабат билдирди.
«Айни дамда жамоамиз билан ушбу вазият юзасидан ўрганишлар олиб бормоқдамиз. Ўз ўрнида ёш тадбиркор манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан биргаликда адолатли ечим топамиз деб умид қиламан. Тез орада вазият юзасидан батафсил маълумот тақдим этамиз», дея пост қолдирди агентлик директори телеграмдаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, бекободлик ёш тадбиркор 2018 йил 12 декабрь куни Бекобод туман ҳокимлиги томонидан савдога чиқарилган ерни онлайн аукционда сотиб олади. Сотиб олинган ушбу ер ҳоким қарори билан тадбиркорга савдо дўкони қуриш учун ажратиб берилади. Орадан роппа-роса бир йил ўтиб, туман прокурори аукцион баённомаси ва ҳоким қарорларини бекор қилиш юзасидан судга ариза киритади. Прокурорнинг аризалари судлар томонидан қаноатлантирилиб, ҳокимнинг қарорлари бекор қилинган. Бунинг ортидан фуқаро 200 млн сўмдан ошиқ зарар кўрмоқда.
Мавзуга оид
11:21 / 20.04.2026
Парвариш хизмати кўрсатувчи тадбиркорлар 2030 йилгача солиқдан озод этилади
12:15 / 10.04.2026
Хоразмда 7 минг сўмдан палов сотган тадбиркор жаримага тортилди
11:47 / 09.04.2026
“Обналчи” корхонанинг солиқ мажбурияти ҳалол тадбиркор гарданига юкланяпти” – тадбиркорлар Солиқ қўмитасидан норози
20:57 / 03.04.2026