Президентнинг “Рақобатни таъминлаш ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат сиёсатини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони лойиҳаси эълон қилинди.

Белгиланишича:

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ўз ваколатларини барча давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг мансабдор шахсларидан мустақил равишда амалга оширади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан мутасаддилик қиладиган давлат органлари рўйхатидан чиқарилади;

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари бўйича Омбудсман ролини бажаради;

Қўмитанинг раиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномасига биноан Олий Мажлиси Сенати томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади, мақоми, тиббий ва транспорт хизмат кўрсатиш шароитлари бўйича тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосарига тенглаштирилади;

Қўмита раисининг биринчи ўринбосари, ўринбосарлари ва Агентликнинг директори Қўмита раисининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади, мақоми, тиббий ва транспорт хизмат кўрсатиш шароитлари бўйича тегишли равишда вазирнинг биринчи ўринбосарига тенглаштирилади.

Белгиланишича:

а) Қўмитанинг асосий вазифалари:

  • рақобатни ҳимоя қилиш борасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш ва ўзлари масъул бўлган тармоқларда рақобатни ривожлантириш бўйича давлат органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;
  • тадбиркорлик субъектларининг товар ва рақамли бозорларга эркин киришидаги тўсқинликларни бартараф этишда кўмаклашиш, шунингдек товар ва хизматларнинг эркин ҳаракатланишини таъминлаш;
  • хўжалик юритувчи субъектларнинг устун мавқени суиистеъмол қилиши, «картель» келишувлари ва тил бириктириш, ноҳалол рақобатга чек қўйиш, шунингдек, давлат органларининг рақобатни чекловчи қарорлар қабул қилишига ва шундай ҳаракатларни амалга оширишига йўл қўймаслик;
  • давлат активларини сотишда, шунингдек, давлат харидлари ва стратегик аҳамиятига эга бўлган хўжалик жамиятлар ва корхоналарининг харидлари давомида рақобатни ҳимоялаш;