Ўзбекистон | 18:42 / 03.08.2020
7466
1 дақиқада ўқилади

«Ўзбектуризм» компанияси раисининг собиқ биринчи ўринбосари Неъмат Абдуллаев вафот этди

Собиқ «Ўзбектуризм» компанияси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган Неъмат Абдуллаев 74 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълум қилди.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

«Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси жамоаси узоқ йиллар «Ўзбектуризм» миллий компанияси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган Неъмат Абдуллаевнинг вафот этганлиги муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия билдиради.

«Неъмат Зокирович ўз даврида Ўзбекистонда туризм соҳаси ривожига ўчмас ҳисса қўшган. У ҳамкасблари хотирасида ҳамиша шижоатли, жонкуяр, самимий инсон сифатида муҳрланиб қолади. Марҳумнинг яқинларига сабр-у жамил тилаймиз», дейилади қўмита хабарида.

Неъмат Абдуллаев 1946 йилда туғилган. У 1994–2005 йилларда «Ўзбектуризм» миллий компанияси раисининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган. Неъмат Абдуллаев 2020 йилнинг 2 август куни вафот этган.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси 74 ёшли Неъмат Абдуллаевнинг вафоти сабабига аниқлик киритмаган.

Аввалроқ Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг биринчи раиси Анвар Шарапов вафот этгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид