Компания хабарида айтилишича, Хакетт 2021 йил март ойи охиригача компанияда “махсус маслаҳатчи” сифатида қолади. 

Компаниянинг янги раҳбари ва президенти этиб бош операцион директор Жим Фарли тайинланди. У янги лавозимни 1 октябрдан бошлаб эгаллайди. 

Фарли Ford’га Toyota’дан 2007 йилда ўтган. У, шунингдек, компания директорлар кенгаши таркибига киритилади. 

Фарли компания касодга учраш ёқасида қолган 2008-2009 йиллардаги жаҳон молиявий инқирози вақтидан кейин Ford’нинг тўртинчи раҳбари бўлади.