Байрут губернатори Марвон Аббуд ҳодисани мислсиз деб атади ва уни Хиросима ва Нагасакидаги портлашлар билан қиёслади. Маълум қилинишича, шаҳарнинг ярми портлашдан жабр кўрган.

Дастлабки хабарларда портлаш пиротехника воситалари сақланадиган омборда рўй бергани, Исроил армияси авиазарба бергани, шунингдек, портловчи моддалар ташиётган кема портлаб кетгани ҳақида тахминлар билдирилганди. Кейинроқ ҳукумат бу версияларни рад этди. 

Исроил ҳукумати бу портлашларга алоқадор эмаслигини маълум қилди, буни «Ҳизбуллоҳ» тасдиқлади.

Мамлакат бош вазири 5 августни мотам куни деб эълон қилди.

Фото: EPA/Vostock-photo
Фото: EPA/Vostock-photo
Фото: EPA/Vostock-photo
Фото: Reuters
Фото: EPA/Vostock-photo
Фото: Reuters
Фото: EPA/Vostock-photo
AFP / Scanpix / LETA
AFP / Scanpix / LETA