14:46 / 05.08.2020
4364

Honda уч ойда 764 млн доллар зарар кўрди

 Honda автомобиль бўлинмаси апрель-июнни 195,89 млрд иен операцион зарар билан якунлади – бир йил илгари эса 120,38 млрд иен фойда билан чиққанди.

Фото: epa/vostock-photo

Япониянинг Honda Motor автомобиль ишлаб чиқариш компанияси коронавирус пандемияси сабабли савдо ҳажми тушиб кетиши оқибатида йилнинг иккинчи чорагини зарар билан якунлади.

 Компания ҳисоботида айтилишича, у апрель-июнь давомида  80,87 млрд иен (764,9 млн доллар) зарар кўрган. Ўтган йилнинг шу даврида эса 172,3 млрд иен соф фойдага эришган.

Компаниянинг чораклик айланмаси 47 фоизга, 2,124 трлн иенгача тушиб кетган.

Honda автомобиль бўлинмаси апрель-июнни 195,89 млрд иен операцион зарар билан якунлади – бир йил илгари эса 120,38 млрд иен фойда билан чиққанди. Мотоцикллар ишлаб чиқарувчи бўлинмасининг операцион даромади эса 84 фоизга, 11,20 млрд иенга тушиб кетди.

Компания Шимолий Америка ва Япония бозорларида энг кўп зарар билан чиққан.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top