Жамият | 08:09 / 05.08.2020
13413
2 дақиқада ўқилади

ИИББ тиланчилик қилаётган қизларнинг ушланиши билан боғлиқ видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда икки нафар қизнинг қўлга олиниши билан боғлиқ видеотасвир тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ ҳодиса юзасидан маълумот берди.

Фото: ИИББ ахборот хизмати

Қайд этилишича, 2020 йилнинг 3 август куни тахминан соат 12:30ларда ППХ бригадаси 3-батальон 5-отряд ходимлари, сафдорлар Б.Мирзаҳакимов ва А.Худойбердиевлар Юнусобод тумани Абдулла Қодирий ва Шароф Рашидов кўчаларининг кесишмасидаги чорраҳада хизмат олиб бораётган вақтида, чорраҳада икки нафар қизлар тиланчилик қилаётганлигини аниқлашган

Билдирилишича, ушбу қизлар ўзининг хатти-ҳаракатлари билан йўлнинг серқатнов қисмида авариявий ҳолатни юзага келтириб, транспорт воситалари ҳайдовчиларига халақит беришган.

Қизларга ўрнатилган қонун-қоидаларни бузаётганлиги тушунтирилиб, улардан яқин орадаги Юнусобод тумани ИИО ФМБ 2-сонли ИИБга боришлари сўралган. Бироқ, 18 ёшли С.Э. ва 19 ёшли Ш.А. ходимларга фаол қаршилик кўрсатиб, уларни ҳақорат қилишган ва атрофдаги одамларнинг диққатини тортиш мақсадида шовқин кўтаришган. Натижада ходимлар қўшимча кучларни чақириб, ушбу қизларни ИИБга олиб келишган.

Профилактика инспектори К.Жўраев ушбу фуқаролар билан профилактик тушунтириш ишларини олиб бориб, тиланчилик қилганлик учун жавобгарлик белгиланганлигини маълум қилган. Улар томонидан бу ҳолат биринчи маротаба содир этилаётганлиги сабабли қизларга огоҳлантириш берилган, дейилади маълумотда. 

Мавзуга оид