Президентнинг “Қўқон” эркин иқтисодий зонаси фаолиятини янада такомиллаштириш ва “Қўқон” эркин савдо зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Фарғона вилояти ҳокимлигининг:

“Қўқон” эркин иқтисодий зонасини “Қўқон” махсус саноат зонасига айлантириш;

“Қўқон” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси” давлат унитар корхонасининг ташкилий-ҳуқуқий шаклини “Қўқон” махсус саноат зонаси” масъулияти чекланган жамиятига ўзгартириш;

Ўзбекистон Республикасининг Тожикистон Республикаси билан чегарадош Фарғона вилоятининг Бешариқ туманидаги ер майдонда “Қўқон” эркин савдо зонасини ташкил этиш таклифларига розилик берилади.

Бунда, “Қўқон” МСЗ ва “Қўқон” ЭСЗ фаолиятларини оператив бошқарув функцияси “Қўқон” махсус саноат зонаси” МЧЖ Бошқарувчи компаниясига юклатилади.

Белгиланишича:

“Қўқон МСЗ” МЧЖнинг дастлабки устав капитали қайта ташкил этилаётган “Қўқон” махсус саноат зонаси дирекцияси” ДУКнинг мулклари ҳисобига шакллантирилади;

“Қўқон” МСЗ” МЧЖ “Қўқон” махсус саноат зонаси дирекцияси” ДУКнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича вориси ҳисобланади;

“Қўқон” МСЗ” МЧЖнинг устав капиталида давлат номидан таъсисчиси Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳисобланади;

“Қўқон” махсус саноат зонаси иштирокчилари учун барча, шу жумладан лицензиялаш ва рухсатномалар олиш бўйича давлат хизматлари “Қўқон МСЗ” МЧЖ ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги томонидан “ягона дарча” тамойили асосида тақдим этилади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги белгиланган тартибда “Қўқон МСЗ” МЧЖнинг тузилмаси тасдиқланиши ва таъсис ҳужжатлари шакллантирилишини таъминлайди.

Бунда, “Қўқон” МСЗ” МЧЖ уставида қуйидаги қўшимча вазифа ва функциялар юкланиши тавсия қилинади:

маркетинг, ҳуқуқий ва молиявий консалтинг, логистика ва транспорт, меҳмонхона, таълим ва кадрлар билан боғлиқ хизматларни кўрсатиш;