Айни дамда дунё бўйлаб тарқалиб бораётган COVID-19 пандемиясини олдини олишда уни ўз вақтида аниқлаш жуда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Шу мақсадда, пойтахтимиздаги замонавий тиббиёт маркази – «TIBBIYOT DUNYOSI» ҳозирда коронавирусни аниқлаш бўйича самарали тест хизматларини тақдим этади. Ушбу хизматлардан ўзида COVID-19 аломатларини ҳис этган беморлар фойдаланиш имконига эгадир.
Текширувлар 3 турдаги усул орқали амалга оширилади:
1️⃣ Полимераз-занжир реакцияси (полимеразно-цепная реакция) – организмда вирус мавжудлигини аниқлашга ёрдам берувчи услуб бўлиб, унда текширув учун бурундан суюқлик олинади.
2️⃣ ИХЛА яъни, иммунохемилюминесцент таҳлил (иммунохемилюминесцентный анализ) - бу вирусга қарши иммунитетни аниқлаш учун қон зардобидаги IgM ва IgG миқдорини аниқлаш жараёнидир. Ушбу жараёнда таҳлил натижалари IgM ва IgG антитаналари сонини кўрсатади.


*М иммуноглобулинлар фаол иммун реакциясини аниқлайди, яъни инсон ҳозирда коронавирусга чалинганидан хабар беради. G иммуноглобулинлари эса инсон аллақачон коронавирус билан хасталангани ва унда вирусга қарши иммунитет ҳосил бўлганини кўрсатади.
3️⃣ Иммунофермент таҳлили (иммуноферментный анализ) эса вирусга қарши ишлаб чиқарилган қон зардобидаги IgM ва IgG антитаналарининг умумий миқдорини аниқлашга ёрдам берувчи текширув жараёнидир.


Тиббиёт марказида малакали шифокор-мутахассислар фаолият олиб боради. Барча текширув жараёнлари сифат назоратига тўлақонли жавоб беради.
🔺Бизнинг марказда Австрия ва Туркиянинг юқори синф ишлаб чиқарувчи компанияларининг тестларидан фойдаланилади.
🔺Таҳлиллар Туркиядан ташриф буюрган мутахассис-лаборантлар томонидан амалга оширилади.
🔺Биз ПЦР таҳлили натижаларининг 99,6 фоизгача ишончлилигини кафолатлаймиз (сезувчанлик - 38 нусха/мл, ўзига хослик - 100% ).
🔺Барча тестлар CE ва FDA сертификатига эга.
🔺Тест натижалари таҳлиллар йиғилган куниёқ маълум қилинади. Лаборатория-Информацион тизими (ЛИС)дан фойдаланиш кун давомида беморларга тест натижаларини юбориш имконини беради.

















