Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп сайловларда Байдендан ҳам муҳимроқ рақибини айтди
АҚШ президенти Дональд Трамп ноябрь ойидаги сайловлар арафасида асосий курашни демократлар вакили Жозеф Байден билан эмас, балки ОАВ билан олиб бораётганини айтди.
«Энг жиддий рақибим – Байден эмас, балки нохолис матбуотдир», - деди у Fox News нашрига берган интервьюда.
Трампнинг таъкидлашича, ҳар куни Байденни қўллаб-қувватлаётган ОАВга қарши туришига тўғри келмоқда.
«Улар ҳар куни менга «бомба» отишмоқда. Буни нохолис журналистлар қиляпти. Аммо уларга қарши туришни уддалаяпман», - деди президент.
«Байден ҳатто ертўласидан чиқмаяпти, ОАВ эса барибир у ҳақда фаол ёзяпти. У ҳатто журналистларнинг саволларига жавоб бермаяпти», - деб қўшимча қилди Трамп ва ҳар куни ўзига қарши бўлган журналистларнинг саволларига жавоб бераётганини қўшимча қилди.
Мавзуга оид
20:26 / 25.06.2026
Тўқаев интернетдаги кўзбўямачилик ва «осон пул» маданиятини қоралади
18:15 / 25.06.2026
«Kun.uz» мухбири Матбуот ходимлари куни муносабати билан президент томонидан тақдирланди
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
13:42 / 16.03.2026