Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда юк машинасининг тормоз тизими ишдан чиққани сабабли ЙТҲ юз берди
Фарғона йўли кўчасида юз берган юк транспорти иштирокидаги ЙТҲ ҳақида маълумот берилди.
Фото: ИИББ ахборот хизмати
Жорий йилнинг 14 август куни тахминан соат 18:30да Фарғона йўли ва Жарқўрғон кўчалари кесишмасида 28 ёшли М.А. “МАЗ” русумли юк автомобилини бошқариш давомида 57 ёшли Ҳ.Ж. бошқарувидаги, йўл четида носозлик сабабли тўхтаб турган Mazda русумли автомобилга келиб урилган.
Тошкент шаҳар ИИББ хабарида айтилишича, юк автомобили ҳайдовчисининг сўзларига кўра, ЙТҲга тормоз тизимининг ишдан чиққанлиги сабаб бўлган.
Инерция бўйича ҳаракатни давом эттирган юк автомобили ағдарилиб, светофорнинг тақиқловчи белгиси остида тўхтаб турган 34 ёшли С.А.нинг Spark автомобилига ва 52 ёшли Б.Х.нинг Nexia автомобилига урилган.

ЙТҲ натижасида Mazda автомобили йўловчиси 23 ёшли С.Ю. тан шикастлари билан шифохонага етказилди.
“Ҳурматли ҳайдовчилар! Эслатиб ўтамиз, йўл ҳаракати қоидаларига кўра, транспорт воситаси ҳайдовчиси йўлга чиқиш олдидан транспорт воситасининг техник ҳолатини текшириши, ҳаракат давомида транспорт воситасининг техник созлигини таъминлаши зарур”, - дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
19:53 / 02.02.2026
Самарқанддаги ЙТҲ оқибатида велосипедчи ҳалок бўлди
16:15 / 01.02.2026
Туркияда автобус ағдарилиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди
11:50 / 29.01.2026
Чилонзорда кўприк устида 4 та автомобил тўқнашди
11:38 / 27.01.2026