Жамият | 09:49 / 19.08.2020
21327
2 дақиқада ўқилади

Кўчаларнинг исириқ ёрдамида «дезинфекция» қилиниши ҳазил бўлган - Қўқон шаҳар ҳокимлиги 

Қўқон шаҳар ҳокимлиги ёки бошқа мутасаддилар томонидан мазкур ҳолат бўйича ҳеч қандай кўрсатма берилмаган

Қўқон шаҳри кўчалари исириқ ёрдамида "дезинфекция" қилингани хабар берилганди. Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати ушбу ҳолат бўйича изоҳ тақдим этди.

Қўқон шаҳар “Тоза ҳудуд” ДУК томонидан берилган маълумотга кўра, корхона ходимлари шаҳар ва шаҳар атрофидаги маиший чиқиндиларни йиғиб олишлари давомида маиший чиқиндилар билан бирга олинган чўғланган исириқ қолдиқларини ўчириш мақсадида автомашина ҳаракатланаётганда бир-бирига ҳазил қилиб, ўйнашиб, ўзларини кўрсатиш учун исириқ тўлиқ ёниб тугагунча йўл-йўлакай тутатиб кетишган. 

Уларнинг бу хатти-ҳаракатлари шаҳарда олиб борилаётган коронавирусга қарши дезинфекция ишлари билан боғлиқ эмас, дейилади Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълумотида.

Қайд этилишича, Қўқон шаҳар ҳокимлиги ёки бошқа мутасаддилар томонидан мазкур ҳолат бўйича ҳеч қандай кўрсатма берилмаган. 

Мавзуга оид