Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Тамакидан воз кечиш – ҳар бир инсон ўз саломатлиги учун бажара оладиган энг яхши ишлардан бири» – штаб аъзоси
АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева фуқаролардан келиб тушган саволларга жавоб қайтарди.
Мурожаатлардан бирида COVID-19 пандемияси даврида тамакидан бошқа турдаги чекиш воситаларига ўтиш бўйича экспертлар тавсиялари мавжудми, дея сўралган.
“Бир турдаги чекиш воситасидан бошқа турига ўтиш бу чекувчининг ўз-ўзини сохта тинчлантириши ва оқлашидир. Шундай экан чекишнинг аввалдан исбот қилинган ёмон таъсири йўқолмайди. Бизга чекувчилар чекишни ташлаш жараёнида секин асталик билан чекишни ташлаш ёки бир воситадан бошқа бирига ўтиш мумкинми деган саволларни тез тез бериб туришади. Биз шуни таъкидлаймизки, чекишни ташлаш босқичма-босқич амалга ошириладиган жараён эмас, у тўлиқ чекишдан воз кечишни талаб қилади. Тамакидан воз кечиш – бу ҳар бир инсон ўз саломатлиги учун бажара оладиган энг яхши ишлардан биридир”, - дея саволга жавоб берди Наргиза Нуруллаева.
Брифингда коронавирус онадан ҳомилага вертикал ўтиши ҳақидаги саволга ҳам жавоб берилди.
“Ҳозирги кунда COVID-19 онадан ҳомилага ўтмайди, деган маълумотлар мавжуд. Бундай хулосаларга турли мамлакатлар олимларининг маълумотларига асосланган холда келинган. Коронавирус инфекцияси бирорта амниотик суюқликда, бирорта киндик қонида ва кўкрак сутида аниқланмаган. Туғилган чақалоқларнинг қони таҳлилида ҳам COVID-19 манфий бўлган”, - деди штаб аъзоси.
Мавзуга оид
21:17 / 22.04.2026
Британия тамакини тақиқлайди ва «чекмайдиган авлод» механизмини ишга туширади
17:16 / 27.12.2025
Ўзбек сўмини ёқиб, оловида тамаки тутатган хорижлик ишчилар маъмурий жазога тортилди
16:32 / 24.12.2025
Хорижликлар ўзбек сўмини ёқиб, оловида тамаки тутатди
10:35 / 28.11.2025