Вазирлар Маҳкамасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва техник жиҳатдан тартибга солиш ҳужжатларининг тартибга солиш таъсирни баҳолаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қайд этилишича, президентнинг 2020 йил 6 июлдаги "Рақобат муҳитини янада ривожлантириш ва иқтисодиётдаги давлат иштирокини қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6019-сонли фармонига мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Адлия вазирлигининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш ҳамда Монополияга қарши курашиш қўмитасининг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаши натижалари асосидаги хулосалари мавжуд бўлсагина белгиланган тартибда қабул қилинади:
хўжалик юритувчи субъектларга янги чекловлар ва янги турдаги рухсат бериш тартиб-таомиллари, лицензиялар жорий қилиш ёки мавжуд чеклов, рухсат бериш тартиб-таомиллари ва лицензияланадиган фаолият турларини бозор иштирокчиларининг янада кенгроқ доирасига татбиқ қилишни;
рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни ёки лицензияларни олиш учун қўшимча талаблар ва шартларни жорий этишни;
юридик шахслар устав капиталининг энг кам миқдорига нисбатан талабларни оширишни;
хўжалик юритувчи субъектларнинг белгиланган ҳуқуқларини қисқартириш (камайтириш) ёки уларга қўшимча мажбуриятлар ёхуд қўшимча харажатлар жорий қилишни;
хўжалик юритувчи субъектларга ҳар қандай турдаги имтиёз, кафолат, преференцияларни белгилаш, шунингдек янги ҳуқуқлар, шу жумладан эксклюзив ҳуқуқларни беришни.
Тартибга солиш таъсирини баҳолашнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланади:
қонун ҳужжатларини ишлаб чиқишнинг барча босқичларида иқтисодий асоссиз норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилишининг олдини олиш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни амалга оширишда тадбиркорлик субъектлари, фуқаролар ва давлат бюджети харажатларини камайтириш;
қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш жараёнида тадбиркорлик ва рақобат муҳитига салбий таъсирини баҳолашни амалга ошириш;
тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга рухсат бериш учун ҳужжатлар олиш тартибини соддалаштириш ва қисқартириш масалаларини ўрганиш;
товар ва молия бозорларининг барча иштирокчилари учун товарлар (ишлар, хизматлар) учун тенг имкониятларни яратишга тўсқинлик қиладиган омилларни аниқлаш;














