Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 4,6 млрд долларга камайди
2020 йилнинг январь-июль ойлари якуни бўйича республика ташқи савдо айланмаси (ТСА) 19,5 млрд АҚШ долларини ташкил этиб, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 4,6 млрд АҚШ долларига ёки 19,3 фоизга камайди.
Фото: Dreamstime
Давстатқўм хабарига кўра, ташқи иқтисодий фаолият бўйича 20 та йирик ҳамкор-давлатлар орасидан бешта давлатда фаол ташқи савдо баланси кузатилган, хусусан, Афғонистон (396,6 млн. АҚШ доллари), Қирғиз Республикаси (329,0 млн. АҚШ доллари), Тожикистон (173,6 млн. АҚШ доллари), БАА (7,9 млн. АҚШ доллари) ва Франция (3,2 млн. АҚШ доллари) шулар жумласидан. Қолган 15 та давлатлар билан пассив ташқи савдо баланси сақланиб қолмоқда.
Республикада ташқи савдони қўллаб-қувватлаш ҳамда МДҲ давлатлари билан ушбу соҳадаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирларга қарамай, 2020 йилнинг январь-июль ойларида, ташқи савдо айланмасида МДҲ давлатларининг улуши 32,6 фоизни ташкил этиб, ташқи савдо айланмасидаги 2018 йилга нисбатан улуши 5,9 фоизга камайган.
Мавзуга оид
10:05
Йирик корхоналар трактор ишлаб чиқаришни оширди
15:46 / 16.01.2026
Ўзбекистонда кўп болали уй хўжаликлари улуши кескин кўтарилди
13:39 / 16.01.2026
Ҳудудлар кесимида электр ускуналар ишлаб чиқариш: Тошкент шаҳри биринчи ўринда
10:42 / 16.01.2026