Жаҳон | 18:40 / 23.08.2020
9384
2 дақиқада ўқилади

Илон Маск бир ҳафта ичида 15 миллиард долларга бойиди

Жорий ҳафтадаги ўн нафар энг муваффақиятли миллиардернинг умумий бойлиги 53,4 млрд долларга кўпайди. Капиталининг энг катта ўсишини Tesla ва SpaceX компаниялари асосчиси Илон Маск намойиш қилган.

Фото: Forbes

Forbes’нинг ёзишича, 21 август, жума куни якунланган савдо ҳафтасида Tesla акциялари 24 фоиздан кўпроққа ошган. Бунинг ортида Маскнинг капитали ҳам 15 млрд долларга ортган. 

Бундан ташқари, Маск якунлаётган ҳафтада энг бой одамларнинг етакчи тўртлигига кира олди. Бу Tesla акциялари нархи ошиши натижасида тадбиркорнинг капитали бир кун ичида 7 млрд долларга ошгандан кейин юз берган.     

Миллиардерлардан бир ҳафта ичида бойлиги энг кўп ўсган 2-рақамли инсон Quicken Loans ипотека банки эгаси Дэниэл Гилберт бўлди. Унинг бойлиги 13 млрд долларга кўпайган. Бунинг эвазига Гилберт Forbes рўйхатида 20-ўринга кўтарилиб олган.

Нашрнинг таъкидлашича, капитали бир ҳафта ичида энг кўп миқдорда ўсган миллиардерларнинг барчаси бунга технологик компаниялар акциялари нархи ошаётгани эвазига эришган. Жумладан, бу борада 3-ўринни Amazon раҳбари Жефф Безос эгаллаган. Унинг капитали бир ҳафта ичида 7,6 млрд долларга кўпайган.  

Мавзуга оид