Жаҳон | 15:40 / 23.08.2020
14640
1 дақиқада ўқилади

Юлия Тимошенко коронавирусга чалинди. У оғир аҳволда шифохонага ётқизилган

Унинг матбуот котиби Марина Сорока сиёсатчининг аҳволи оғирлигини маълум қилган.

Фото: Zuma/ТАСС

«Батькившчина» партияси ва парламентдаги фракция етакчиси Юлия Тимошенко коронавирусдан зарарланди. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Марина Сорока маълум қилган.

«Ҳа, афсуски бу тўғри. Тест Юлия Владимировнада COVID-19 борлигини кўрсатди. Унинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда. Тана ҳарорати 39 даражага кўтарилган. Курашмоқда!», - дея ёзган у якшанба куни фейсбукдаги саҳифасида.

Сиёсатчининг қизи Евгения Тимошенко ва куёви Артур Чечеткинда ҳам вирус аниқланган.

Жума куни Украина президенти Владимир Зеленский рафиқаси ва ўғли коронавирусдан касаллангани ҳақида хабар берганди.

Аввалроқ Зеленский мамлакат COVID-19нинг иккинчи тўлқини ёқасида тургани ҳақида огоҳлантирган, одамларнинг касаллик тарқалишига қарши маълумотлардан хабардорлигини ошириш зарурлигини таъкидлаганди

Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, шу вақтгача Украинада 107 минг 379 кишида янги коронавирус аниқланган, шундан 2 313 киши вафот этган.

Мавзуга оид