Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Дамас» ичидан 10 млн сўм ўғирлаб кетган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
2020 йил 21 август куни Жомбой туманида яшовчи, 1980 й.т. А. Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 6-сон ИИБга ариза билан мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.
У 2020 йил 10 август куни Самарқанд шаҳри Ибн Сино кўчасидаги автотураргоҳда ўзига тегишли бўлган, қаровсиз қолдирилган “Дамас” русумли автомашинаси ичидан номаълум шахс 10.000.000 сўм миқдоридаги пулларини яширин равишда талон-тарож қилиб, ҳодиса жойидан яширинганлигини, номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 6-сон ИИБ ЖҚГ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноят Жомбой тумани Лолазор МФЙда яшовчи, 1950 йилда туғилган А. томонидан содир этганлиги аниқланиб, ундан 9.372.000 сўм миқдоридаги пуллар холислар иштирокида ашёвий далил сифатида тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан А.га нисбатан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
12:05 / 07.01.2026
Humans иловаси орқали 2 мингдан ортиқ шахснинг пуллари ўғирланган – манба
14:39 / 06.01.2026
Германия тарихидаги энг йирик банк ўғрилиги: биринчи муҳим далил топилди
11:55 / 03.01.2026
Bild: Гелзенкирхендаги банкдан 100 млн евродан ортиқ пул ўмарилган
13:44 / 02.01.2026