Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси масъул ходими Kun.uz мухбирига сайлов жараёнлари ҳақида маълумот берди.

Унга кўра, депутатлик сайловлари Қорақалпоғистоннинг бешта ҳудудида қайта ўтказилиши режалаштирилган:

1. Нукус шаҳри бўйича — 4-сонли «Е. Алакўз» сайлов округи;

2. Элликқалъа тумани бўйича — 20-сонли «Сарабий» сайлов округи;

3. Беруний тумани бўйича — 25-сонли «Навбаҳор» сайлов округи;

4. Қўнғирот тумани бўйича — 49-сонли «Қўнғирот» сайлов округи;

5. Қораўзак тумани бўйича — 63-сонли «Қоракўл» сайлов округи.

Қорақалпоғистон Республикасининг «Сайлов тўғрисида»ги Қонунининг 68-моддасига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси махсус қарор қабул қилган.

Маълумот учун, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида 65 нафар депутат фаолият олиб боради. Айни пайтда кенгашда 5та депутатлик ўрни бўш қолмоқда.