Жаҳон | 14:45 / 26.08.2020
5191
2 дақиқада ўқилади

Францияда "Ўнта негр боласи" романи номи ўзгартирилиб чоп этилди

 Номи ўзгарган асар Fnac китоб дўконларида сотувга чиқди.

Фото: РИА Новости

Францияда Агата Кристи қаламига мансуб "Ўнта негр боласи" романининг номи ўзгарди – китоб "Улар ўнта эди" номи остида чоп этилди. Бу ҳақда ёзувчининг авлоди Жеймс Причардга асосланиб RTL радиостанцияси хабар берди.

 "Китоб ёзилган пайтда тил бошқа эди ва ҳозирда унутилган сўзлардан фойдаланилган. Унинг оригинал номи АҚШда ҳеч қачон ишлатилмаганига деярли ишончим комил. Буюк Британияда унинг номи 1980-йилларда ўзгартирилган ва бугун асар номини бутун дунё бўйлаб ўзгартирмоқдамиз", - деди Причард.

 Унинг сўзларига кўра, Агата Кристига "у ишлатган сўзлар кимнидир хафа қилса ёқмаган бўларди".

 "Биз кимнидир хафа қиладиган атамаларни ишлатмаслигимиз керак – 2020 йилда ўзимизни ана шундай тутишимиз лозим", - деб қўшиб қўйди Кристининг авлоди.

Номи ўзгарган асар Fnac китоб дўконларида сотувга чиқди. Унинг нархи 5,6 еврони ташкил этади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид