Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда футбол ўйинидаги тортишув бир кишининг ўлими билан тугади
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилди.
2020 йилнинг 23 август куни соат 20:45да вояга етмаган, 16 ёшли А.А. Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани “Истиқлол” маҳалласида жойлашган кичик футбол ўйингоҳида футбол ўйнаётган вақти рақиб жамоадаги вояга етмаган, 16 ёшли И.Х. билан ўзаро тортишиб қолган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, улар яккама-якка уришиш мақсадида стадиондан ташқарига чиқиб, жанжални давом эттирган вақтида А.А. чап оёғи тиззаси билан И.Х.нинг олд кўкрак ўрта соҳасига бир марта зарб билан тепиб тан жароҳати етказган.
Натижада, вояга етмаган И.Х. олган тан жароҳати оқибатида соғлиғи ёмонлашиб, ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қизириқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан А.А.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (жабрланувчининг ўлимига олиб келган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, А.А. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган ва процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
20:25 / 10.06.2026
Қозоғистонда жинсий зўравонлик жиноятлари тергови аёл терговчиларга топширилади
19:10 / 09.04.2026
Ясама жиноят судда “синди”: бахмаллик Санжарнинг ҳолига маймунлар йиғларди, агар...
21:49 / 18.03.2026
“Шаҳзод -Gold” уч ярим йилга озодликдан маҳрум қилинди
13:44 / 26.02.2026