24-25 сентябрь кунлари Тошкент - Токио - Тошкент йўналишида чартер репатриация рейси амалга оширилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Республика махсус комиссияси томонидан тасдиқланган парвозлар жадвалига мувофиқ бир ой мобайнида амалга оширилиши белгиланган чартер репатриация рейслари жадвалига қўшимча киритилди.
Унга кўра, Япониядаги Ўзбекистон фуқароларини ватанга олиб келиш мақсадида жорий йилнинг 24-25 сентябрь кунлари Uzbekistan Airways авиакомпанияси Тошкент - Токио - Тошкент йўналишида парвозни амалга оширади.















