Ҳужжат Президентнинг 2.05.2017 йилдаги «2017-2021 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги ПҚ-2947-сон ва 9.01.2020 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2020-2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4563-сон қарорларини ижро этиш мақсадида қабул қилинган.
Norma’нинг ёзишича, қарор билан қуйидагилар маълумот учун қабул қилинди:
- Осиё тараққиёт банки (ОТБ) директорлар кенгашининг 30.09.2019 йилдаги қарори билан «Барқарор гидроэнергетика» («Оқсу дарёсида Рабат ГЭС қурилиши, Оқсу дарёсида Чаппасуй ГЭС қурилиши ва Оқдарё-Оқсу дарёсида Тамшуш ГЭС қурилиши») инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун Ўзбекистонга 25 йил муддатга, 5 йиллик имтиёзли давр билан $60 млн миқдорида кредит ажратилиши маъқулланди;
- лойиҳанинг техник-иқтисодий асослануви (ТЭА) Молия вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилган.
Қарорда қуйидагилар 2020-2022 йилларда амалга ошириладиган умумий қиймати $75,3 млн.га тенг лойиҳани молиялаштириш манбалари этиб белгиланди:
- $60 млн – ОТБ томонидан ажратиладиган кредит;
- $5,8 млн – Ўзбекистон Республикасининг улуши (солиқ ва божхона имтиёзлари кўринишидаги);
- $9,5 млн – «Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг ўз маблағлари.
Қарор билан қуйидаги тасдиқланди:
- «Оқсу дарёсида Рабат ГЭС қурилиши, Оқсу дарёсида Чаппасуй ГЭС қурилиши ва Оқдарё-Оқсу дарёсида Тамшуш ГЭС қурилиши» инвестиция лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари;
- «Оқсу дарёсида Рабат ГЭС қурилиши, Оқсу дарёсида Чаппасуй ГЭС қурилиши ва Оқдарё-Оқсу дарёсида Тамшуш ГЭС қурилиши» инвестиция лойиҳаси доирасида жалб этиладиган ОТБ кредити бўйича асосий қарзни сўндириш, фоиз ва воситачилик тўловларини тўлашнинг прогноз жадвали.
Ҳужжат билан қуйидагилар белгиланди:
- «Ўзбекгидроэнерго» АЖ лойиҳа ташаббускори, қарз олувчи ва лойиҳанинг 2020-2022 йиллар давомида самарали амалга оширилиши ва қарздан мақсадли фойдаланилишини учун масъул ҳисобланади;
- қарзни қайтариш ва қарзга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар «Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;












