Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулла Арипов Тожикистонга боради
Абдулла Арипов бутун дунёда пандемия эълон қилинганидан кейин Тожикистонга ташриф буюрадиган биринчи юқори мартабали хорижий ҳукумат амалдори бўлади.
Ўзбекистон бош вазири Ўзбекистон ҳукумати маблағлари ҳисобига қурилган ва жиҳозланган умумтаълим мактабининг очилиш маросимига келади, деб хабар берди «Азия-Плюс»га Сўғд вилояти раҳбари маъмуриятидаги манба.
Сўғд вилояти Спитамен туманида 640 ўқувчига мўлжалланган мактаб қурилди. Уни қуриш тўғрисидаги битим Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил март ойида Тожикистонга давлат ташрифи чоғида имзоланган.
Тантанали маросим санаси дипломатик каналлар орқали тасдиқланади.
Сўғд вилояти Спитамен туманида мактаб қурилишидан ташқари, Ўзбекистон томони Хатлон вилояти Кубодиён туманида 200 ўринли шифохона ҳам қурмоқда.
Тожикистон Самарқанд шаҳрида 640 ўқувчига мўлжалланган мактаб қурилиши тўғрисида маълум қилганди. Шунингдек, тожик томони Фарғона вилоятининг Риштон туманида битта мактабгача таълим муассасасини қурмоқчи.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
18:02 / 02.06.2026
Тожикистонда Ўзбекистондан келтирилган ҳаво шари қулади ва одамлар жароҳат олди
18:31 / 29.05.2026
Москва-Душанбе поезди ҳаракати 6 йиллик танаффусдан сўнг тикланади
09:41 / 23.05.2026