LG Electronics (LG) IFA 2020 кўргазмасида музлатгичларнинг янги моделини намойиш этган ҳолда истеъмолчиларнинг ошхона ҳақидаги орзуларини рўёбга чиқаришга имкон беради: InstaView™ Door-in-Door™ музлатгичининг UVnano билан яхшиланган модели, музхона камерали янги LG музлатгичи ва ThinQ 3.0 билан янги InstaView ThinQ™. Кенг хусусиятлар рўйхатига қўшимча тариқасида – ошхона техникасининг янги моделлари LG'нинг истеъмолчиларга кўпроқ танлов тақдим этиш ҳамда ошхона жараёнларини яхшилаш ва уларни янада соғломроқ амалга оширишга кўмаклашиш учун бўлган катта иштиёқини кўрсатади.

Ошхона учун сўнгги инновацияларда LG саломатлик ва гигиенани яхшилаш учун ёруғлик кучидан фойдаланмоқда. UVnano  технологияли LG InstaView Door-in-Door музлатгичларида сув чиқадиган тешикларни дезинфекция қилиш учун, яъни соатига бир маротаба (ёки исталган вақтда хоҳишга кўра) бактерия ва вируслардан 99,99 фоизгача тозалаш учун ультрабинафша LED технологиясидан фойдаланилади. Музхона камерасининг қутисида жойлашган музгенератор беш сантиметрли секин эрийдиган Craft Ice™ сферик муз шарчаларини тайёрлайди ва ичимликларни узоқ вақтгача салқин сақлашга, уларнинг ташқи кўринишини эса янада жозибалироқ қилишга ёрдам беради.

Компаниянинг моделлар қаторидаги янгилик – музхона камерасига эга LG музлатгичи нафис, минималистик интерьер яратган ҳолда ошхона жиҳозларига осонгина мослашадиган қилиб лойиҳалаштирилган. Оралиқсиз эшик ва халқаларнинг текис дизайни девор ёнига ўрнатиш учун жуда ҳам мос келади ва яхлит, бутун кўринишни пайдо қилади.  Бу қурилмаларга маҳсулотлар софлигини сақлашда оптимал шароитлар яратиш учун LINEAR Cooling™ ва DoorCooling+™ тизимлари ҳам ўрнатилган. LINEAR Cooling маҳсулотларнинг айнишига асосий сабабчи бўлган – ҳарорат тебранишини янада аниқроқ назорат учун минимал даражада пасайтиради. Бу вақтда эса  DoorCooling+ стратегик жойлаштирилган вентиляцион тешиклардан кучли ҳаво оқимини тарқатиш орқали бутун музлатгични бир текисда музлатади. Metal Fresh™ – орқа девордаги металл қоплама интерьерга премиум жозиба бағишлайди.