Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кадастр паспортини расмийлаштиришдаги енгилликлар ҳақида маълумот берилди
Давлат хизматлари агентлиги матбуот котиби Севара Зокирова АОКАдаги брифингда кадастр паспортини расмийлаштиришдаги енгилликлар ҳақида маълумот берди.
«Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги қарорига асосан, кадастр паспортини комплекс тарзда олиш имконияти яратилди.
Хусусан, объектни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси, кадастр паспорти ҳамда кўчмас мулкни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги реестрдан кўчирмани бир вақтда олиш мумкин», дейди агентлик вакили.
Шунингдек:
- кадастр паспорти йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда);
- кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алохида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;
- кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига ёки реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда кадастр паспорти бепул 3 иш куни мобайнида расмийлаштирилади.
Кадастр паспорти фуқароларни ихтиёрига кўра QR-код қўйилган қоғоз шаклда ёки пластик карточка шаклида берилиш мумкин.
Тадбирда фуқаро номида шахсий турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш бўйича ариза неча иш кунида кўриб чиқилиши маълум қилинди.
«Фуқароларнинг номида шахсий турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотнома бериш хизмати учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 фоизи (6690 сўм) миқдорида йиғим ундирилиши ва 3 иш куни ичида маълумотнома шакллантирилиши белгиланди.
Ариза асоссиз рад этилган деб ҳисоблаган тақдирингизда Давлат хизматлари агентлигига 1148 ишонч телефони орқали мурожаат қилишингиз ёки электрон равишда Ягона интерактив давлат хизматлари порталида мавжуд махсус тугма ёрдамида бу ҳақида хабар беришингиз мумкин», деди Севара Зокирова.
Мавзуга оид
14:56 / 31.12.2021
Боғчага навбатга қўйиш, хорижга чиқиш учун қўйилган тақиқни аниқлаш ва яна учта хизматдан телефон орқали фойдаланиш мумкин
16:37 / 01.06.2021
«Меҳр-5» операциясида Ўзбекистонга олиб келинган болаларга туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар берилди
17:17 / 26.04.2021
Йилнинг биринчи чорагида давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида 100 мингдан ортиқ қонун бузилиши аниқланди
09:14 / 14.04.2021