Ижод ва ихтисослаштирилган мактабларга педагогларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби маълум бўлди
Ижод ва ихтисослаштирилган мактабларга ташаббускор, кенг дунёқараш ҳамда юқори илмий салоҳиятга эга илғор педагог кадрларни танлов асосида ишга жалб қилиш мақсад қилинган.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директорининг “Ижод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактабларга педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисида Низом ҳақида”ги буйруғи лойиҳаси эълон қилинди.
Қуйидагилар:
Ижод ва ихтисослаштирилган мактабларга педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низом;
Ижод ва ихтисослаштирилган мактабларнинг истиқболли ходимларини саралаб олиш бўйича танлов комиссияси таркиби тасдиқланади.
Белгиланишича:
танловда тегишли йўналиш бўйича таянч олий маълумотга ва малакага эга Ўзбекистон Республикаси ва чет эл фуқаролари иштирок этиши мумкин;
Танлов комиссияси танловни ўтказиш билан боғлиқ тадбирларга вазирлик ва идоралар, бошқа давлат ташкилотлари вакилларини, шунингдек, республиканинг етакчи ҳамда хорижий олим ва мутахассисларни жалб этиш ҳуқуқига эга;
танловнинг шаффоф ўтказилиши, шунингдек, номзодларнинг сифатли ва холисона танлаб олиниши, қўйиладиган талабларга уларнинг мувофиқлиги учун жавобгарлик Танлов комиссияси зиммасига юкланади.
Танловнинг якуний босқичи иштирокчилари Агентлик тасарруфидаги умумтаълим муассасалари кадрлари захирасига киритилади.
Ахборот-коммуникация технологиялари бўлими (Р.Курбанов)га танловни, шу жумладан онлайн босқичларини сифатли ўтказишда Танлов комиссиясига танловнинг махсус веб-порталини, ахборот тизимларини, ресурслари, маълумотлар базалари, дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш, шунингдек Танлов комиссиясини зарур аппарат-дастурий комплекслар билан жиҳозлашни таъминлаш вазифалари юклатилади.
Селекция ва педагоглар малакасини ошириш бўлими (Г.Абдусаламова) танловга оид ахборот-таҳлилий материалларнинг давлат, рус ва инглиз тилларида тайёрланиши, нашр этилиши, шунингдек тарқатилишини таъминлайди.
Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими (Ш.Хамраева)га танловни ўтказиш билан боғлиқ тадбирларни ҳамда унинг натижаларини Агентликнинг расмий веб-сайти ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш ва кенг ёритишни ташкил этиш вазифалари юклатилади.
Ижод ва ихтисослаштирилган мактабларга педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низом билан қуйида батафсил танишиш мумкин.
Мавзуга оид
16:30 / 01.10.2024
Президентнинг педагоглар билан мулоқоти — устозлар яна қандай имкониятларга эга бўлади?
08:31 / 20.07.2024
ЎзДЖТУ қошида педагоглар малакасини ошириш тармоқ маркази ташкил этилади
09:21 / 19.04.2024
2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди
21:17 / 03.04.2024