Жорий йил IFA кўргазмасида LG Electronics (LG) компанияси кўп вақтларини ўз уйлари ва хонадонларида ўтказаётган оилалар, инсонлар учун максимал даражадаги қулайлик ва шинамликни таъминлаш учун идеал уй ҳақидаги тасаввурларини баҳам кўрмоқда. Сентябрь ойи давомида LG илк виртуал кўргазма орқали компаниянинг уйдаги турмуш тарзини янада сокин, ёрқин ва самаралироқ қилишига боғлиқ реал ҳаётдан сценарийлар ва ажойиб намойишлардан фойдаланган ҳолда иштирокчиларга янги, мисли кўринмаган таассуротларга эга бўлишга таклиф этади.

«LG дунёсини аввал бўлмагандек қайтадан кашф этинг» мавзуси доирасида Messe Berlin (маҳаллий вақт ва об-ҳавони ҳисобга олган ҳолда) кўргазма комплексидаги №18 залининг реалистик визуал дизайни меҳмонларга агар улар чиндан ҳам Берлинда бўлганларида ўзларининг шахсий, хавфсиз ва қулай уйлардан чиқмасдан компаниянинг янги инновацияларини ўрганиш имкониятини беради. LG онлайн-кўргазмасига ташриф буюриш чоғида иштирокчилар виртуал гид ёрдамида экскурсион турдан завқ олишлари ёки мустақил тарзда мини-карта орқали виртуал стендлар бўйлаб қандай ҳаракатланишни тушунтирувчи йўриқнома билан танишишлари мумкин. Меҳмонлар танланган қурилмани босиш орқали унинг ҳаракатини томоша қилиш ёки техник хусусиятлари ва функцияларини ўрганиш имконига эга бўлишади.

Виртуал кўргазма одамлар экспонатларни ҳудди ўйиндаги каби эркин ўрганишлари мумкин бўлган қизиқарли интерактив тадбир каби ўйлаб чиқилган.  Бунга Кореянинг Unity Technologies офиси билан ҳамкорлик ҳамда реал вақт режимида (RT3D) интерактив 3D-контентлар яратиш ҳамда бошқариш бўйича жаҳоннинг етакчи платформаси ҳисобланган видео-ўйинлар ишлаб чиқарувчи компания – Unity ўйин двигателидан фойдаланиш орқали эришилди. Мазкур ўйин механизми мобил телефонлар, планшетлар, шахсий компьютерлар, консолларда, шунингдек, виртуал ва кенгайтирилган реаллик қурилмаларида реал вақт режимида интерактив 2D- ва 3D-контентни яратиш, ишга тушириш ҳамда монетизация қилиш учун дастурий ечимларнинг тўлиқ тўпламини ўз ичига олади.

Виртуал кўргазмада жорий йил бошида Лас-Вегасдаги CES кўргазмасида меҳмонлар қалбини забт этишга улгурган LG OLED такрорланмас тасвир сифатини намойиш этувчи ҳамда ноюб шаклларни ўзида акс эттириш қобилиятига эга кўплаб мослашувчан экранни намойиш этувчи OLED New Wave инсталляцияси ўзига хос ўрин эгаллади. Иштирокчилар LG OLED телевизорининг бетакрор тасвири ҳамда овоз кучи туфайли уй кинотеатри зонасида LG кўнгилочар дастурларидан баҳраманд бўлишлари ёки ўйинлар учун махсус зонасида идеал ўйин муҳитига шўнғишлари мумкин. Виртуал спорт-бар спорт контентларини томоша қилиш учун оптималлаштирилган, лайфстайл зона эса меҳмонларни фон суратлар ва галереядан тортиб видео-роликларгача – OLED туфайли реалликка айланувчи дунё имкониятларидан завқ олишга таклиф этади.