Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Хуршид Очилов вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари сифатида иш бошлади.
Самарқанд вилояти ҳокимининг қарори билан Хуршид Очилов вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари вазифасига тайинланди.
Вилоят ҳокимлиги хабарига кўра, Хуршид Очилов ушбу тайинловга қадар вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари котибияти мудири вазифасида фаолият олиб борган.
У 2003-2004 йилларда Оқдарё туман Деҳқон ва фермер хўжаликлар уюшмаси ҳуқуқшунос-маслаҳатчиси, 2007-2008 йилларда Жиззах шаҳар Шукур Саъдулла номли 11-ўрта мактабда тарих фани ўқитувчиси, сўнг ҳарбий хизматда бўлган.
2008-2010 йилларда Республика Маънавият ва маърифат кенгаши Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази етакчи мутахассиси, 2010-2011 йилларда Республика Маънавият ва маърифат кенгаши Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази Ўқув бўлим бошлиғи, 2011-2012 йилларда Республика Маънавият ва маърифат кенгаши Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази ахборот хизмати раҳбари сифатида ишлаган.
2012-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппарати бошқарувчиси Котибиятининг инспектори бўлган. 2019 йилда Самарқанд вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ўринбосари котибияти мудири сифатида иш бошлаган.
Мавзуга оид
18:20 / 06.07.2026
Самарқанд Марказий Осиёнинг «яшил шаҳар» намунасига айлантирилади
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
15:39 / 03.07.2026
Самарқандда темирйўл ўтказилган дамба ўпирилди
09:00 / 22.06.2026