Самарқанд ва Львов ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин
Самарқанд вилояти ҳокимлигида вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ва Украинанинг мамлакатдаги элчиси Николай Дорошенко ўртасида учрашув ўтказилди.
Украина элчихонаси хабарига кўра, учрашувда Ўзбекистон ва Украина алоқаларининг мустаҳкамланиб бораётгани икки мамлакат минтақалари ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамкорликнинг ривожланишига хизмат қилаётгани таъкидланди.
Мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда вилоятда IT Parк ташкил этиш, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, чорвачилик ва бошқа бир қатор соҳалар бўйича биргаликда амалга оширилиши мумкин бўлган лойиҳалар муҳокама этилди.
Учрашувда элчи Самарқанд билан ўзаро биродарлашган Львов вилояти раҳбари Максим Козицкийнинг вилоят вакиллари Львовга таклиф этилган таклифномасини топширди. Шунингдек, Самарқанд шаҳар ҳокимига Львов шаҳрига таклифнома тақдим этилди.
Учрашувда Самарқанд ва Львов шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш масаласи ҳам муҳокама этилди.
Томонлар тез фурсатда украиналик ишлаб чиқарувчилар ва ишбилармонлар иштирокида онлайн режимда самарқандлик тадбиркорлар билан учрашув ташкил этиш ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдилар.
Мавзуга оид
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024
Самарқандда автобус салонини аёллар ва эркаклар учун ажратган ҳайдовчига чора кўрилди
11:44 / 31.10.2024