Тошкент ахборот технологиялари техникуми – аввалги Тошкент ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги № 5812-сонли Фармонига асососан, кадрлар тайёрлаш Халқаро стандарт таснифлагичининг 5 даражасига мос мутахассисларни тайёрлашни амалга оширади. Таълим 2 йил давомида олиб борилиб, битирувчиларга “третичный” таълими дипломи берилади. Ўрта махсус таълим дастурларини муваффақиятли тамомлаган битирувчилар ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларисиз якка тартибдаги суҳбат орқали олий таълим муассасаларида 2-курсдан ўқишни давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади.

Таълим муассасасига ҳужжатлар қабули бошланган бўлиб, 2020 йил 25 сентябрга қадар қуйидаги йўналишлар бўйича ҳужжатлар қабули давом этади:

  • Дастурий инжиниринг
  • Компьютер инжиниринг
  • Телекоммуникация технологиялари

Шунингдек, техникумда халқаро Bucheon University ва University college of Ulsan қўшма таълим лойиҳаларида таълим бериш бўйича ҳужжатлар қабули олиб борилмоқда. Таълимнинг “2+2” дастурига кўра, Тошкент ахборот технологиялари техникумида ўқиш муддати 2 йил бўлиб, малака талабларига мос махсус фанларни муваффақиятли ўзлаштирган битирувчиларга Жанубий Кореяда 3-курс бакалавриатда кириш имтиҳонларисиз ўқишни давом эттириш ҳуқуқи берилади.

Қўшма халқаро лойиҳалар бўйича қуйидаги йўналишларда қабул амалга оширилади:

  • Дастурий инжиниринг (Bucheon University)
  • Дастурий инжиниринг (University college of Ulsan)
  • Меҳмонхона хўжалиги ишини ташкил этиш ва бошқариш (University college of Ulsan)

Йўналишлар

Дастурий инжиниринг

Ушбу йўналиш компьютер ва мобиль қурилмаларини дастурий таъминотини ишлаб чиқиш ва бошқариш бўйича таълим беришни назарда тутади.

Компьютер инжиниринг