Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тадбиркорлар ва инвесторларни тизимда бўш турган объектлардан фойдаланишда ҳамкорликка чорлайди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги вазирликка тегишли бўлган бўш турган ер майдонлари ва спорт объектларини ўша ҳудудда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш мақсадида тадбиркорларга таклиф қилади. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берган.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича бўш турган ер майдонлари ва бинолар бўйича тўлиқ маълумотни тадбиркорлар вазирлик расмий сайтидан олишлари мумкин.
Ҳамкорлик бўйича таклифларни мазкур ҳавола орқали талабнома шаклида тўлдириб юборишингиз мумкин.
Мурожаат учун: Юнусов Хуршид Рихсибаевич
Манзил: Тошкент шаҳри, А.Қодирий кўчаси, 2-уй
Телефон: +99871 239-24-56.
Мавзуга оид
13:42 / 10.02.2026
Янги ерларни ўзлаштиришда “инвестор + лойиҳа” тамойили жорий этилади
15:02 / 11.12.2025
Ўзбек стартапларининг катта компанияларга айланишига нималар тўсқинлик қилади?
10:15 / 21.11.2025
Полша инвесторлари Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги секторига кириб келмоқда
15:46 / 20.08.2025