Аввалроқ Эронда соқчини ўлдириш ва норозилик намойишларида иштирок этишда айбланган 27 ёшли курашчига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукми ижро этилганди.

“ХОҚ бу ҳолатдан карахт ҳолга тушди. ХОҚ президенти Томас Бах жорий ҳафтада Эроннинг олий етакчиси ва президентига шахсан мурожаат қилиб, Навид Афқарийга шафқат қилишни сўраганди”, дейилган баёнотда. Қўмитада спортчининг оиласи ва яқинларига ҳамдардлик билдирилган.

Бах аввалроқ Эрон раҳбариятига мактуб йўллаб, унда Афқарийнинг афв этилишини сўраган. Бироқ Теҳрон ХОҚ раҳбарининг бу илтимосини рад этган.