Вазирлар Маҳкамасининг “Мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиш, 2021 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш ва маҳсулот етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, фермер хўжаликлари, агрокластерлар (кооперациялар), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликларининг таклифлари асосида:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2021 йил ҳосили учун асосий майдонларга қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришнинг прогноз кўрсаткичлари;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2021 йилда асосий майдонлардан етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари прогноз кўрсаткичлари;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2019-2020 йилларда фойдаланишга киритилган ва ўзлаштирилган ер майдонларга 2021 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш кўрсаткичлари;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2021 йилда      2019-2020 йилларда фойдаланишга киритилган ва ўзлаштирилган майдонларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг прогноз кўрсаткичлари;

Республиканинг лалми майдонларида 2021 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришнинг прогноз кўрсаткичлари;

Республиканинг лалми майдонларида 2021 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришнинг прогноз кўрсаткичлари;

2021 йил пахта ҳосили учун ғўзанинг районлашган ва истиқболли навларини жойлаштириш жадвали;

2021 йилда илгари белгиланган харид нархларига нисбатан рағбатлантирувчи коэффициент жорий этиладиган ғўзанинг селекцион навлари;

2021 йил пахта ҳосилини етиштиришнинг прогноз ҳажмлари;

2021 йил пахта ҳосили учун чигит экиш схемалари;

2021 йил пахта ҳосили учун суғурта уруғлик фондини ҳисобга олган ҳолда уруғлик пахта хомашёсини тозалаш ва уруғлик чигитни тайёрлаш ҳажмлари;