Hamkorbank: энди «Сбербанк Онлайн» иловаси ёрдамида маблағларни тўғридан-тўғри банк карталарига ўтказиш мумкин
Россияда яқинлари ишлайдиган юртдошларимиз учун ажойиб қулайлик яратилди. Энди яқин инсонларингиз «Сбербанк Онлайн» иловаси орқали тўғридан-тўғри сизнинг картангизга маблағларни юборишлари мумкин.
Пул ўтказмаларини сизга мақбул бўлган валютада амалга ошириш ва исталган турдаги пластик картага ўтказиш мумкин, хусусан:
- Uzcard ва Humo карталарига – миллий валюта сўмда;
- Visa ва UnionPay карталарига – АҚШ долларида.
Жўнатувчи маблағлар миқдорини рублда кўрсатиб, қабул қилувчининг картасига бириктирилган телефон рақамни киритиши кифоя. Маблағлар автоматик равишда конвертация қилинади ва бир неча сониядан сўнг карта ҳисобига келиб тушади.
Хориждаги яқинларингизга пул жўнатишнинг янги имкони ҳақида хабар беринг ва саноқли сонияларда ўтказмаларни қабул қилиб олишингиз мумкин.
Hamkorbank билан Россиядан пул ўтказмалари энди янада тез ва қулай!
Hamkorbank Матбуот хизмати
Мавзуга оид
16:55 / 30.11.2022
“Hamkorbank” АТБ янги намунадаги тезкор UZCARD банк карталарини чиқариш хизматини ишга туширди
15:45 / 25.02.2022
«Hamkorbank» «Сбербанк» билан ўтказмаларни тўхтатди
13:00 / 29.08.2021
Чет эл капитали иштирокидаги «Hamkorbank» 30 ёшда: Кеча, бугун ва келажакда
12:00 / 30.06.2021