Эслатиб ўтамиз, Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси:

  • соҳада ягона давлат сиёсатини олиб бориш, тармоқларни ягона илмий-техникавий сиёсатни юритган ҳолда, мувофиқлаштирилган тарзда ривожлантиришни таъминлаш;
  • тут плантациялари ва яйловларнинг қатъий ҳисобини юритиш ва фондини ўрганиш, пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш учун озуқа базасини яхшилаш;
  • ипак қурти ва қоракўл зотли қўйларнинг юқори даражада маҳсулдор наслларини жорий қилиш;
  • пилла ва қоракўл терисидан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш мақсадида хом ашё тайёрлаш ва уни қайта ишлаш учун қулай шароитлар яратиш;
  • маркетинг тадқиқотларини ўтказиш ҳамда ипак ва қоракўлдан тайёрланган маҳсулотларни энг аввало ташқи бозорларда сотишга кўмаклашиш;
  • пиллачилик ва қоракўлчилик билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига ўз фаолиятини кенгайтириш, кластерлар ташкил этиш ва маҳсулотни экспорт қилишда ҳар томонлама ёрдам бериш учун ташкил этилган.

Norma’нинг ёзишича, Қўмита бошқарув ходимларининг чекланган сони - 51 нафар, шу жумладан марказий аппаратида — 15 нафар. Қўмита ва унинг ҳудудий бошқармаларининг штат бирликлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимининг (30 нафар), ипакчилик илмий тадқиқот (15 нафар), Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институтларининг (20 нафар) ва Бухоро чўл яйлов озуқабоп ўсимликлар уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш марказининг (23 нафар) штат бирликларини қисқартириш ҳисобига шакллантирилади.

Қўмита томонидан шартнома асосида жалб қилинадиган малакали хорижий мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлаш миқдори халқаро амалиёт ва бозор шароитларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Шунингдек, идора раҳбари Қўмитанинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан:

  • бошқарув ходимлари мутахассисларининг қўшимча штат бирликларини киритишга;
  • маҳаллий ва хорижий малакали мутахассисларни ходим ва маслаҳатчилар сифатида жалб қилиш, ва уларга иш ҳақи миқдорини белгилашга;
  • ходимларнинг асосий эгаллаб турган лавозимига кўра лавозим маошлари (тариф ставкалари)га, қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан қатъи назар, устама ва бошқа рағбатлантирувчи тўловларни белгилашга ҳақли.

Қўмита, унинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари фаолиятини моддий-техник жиҳатдан таъминлаш Давлат бюджети маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.