Жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон ва Афғонистон билан чегарада жойлашган автойўл ўтказиш пунктлари орқали Ўзбекистонга кираётган шахслар санитария қоидаларига ва нормаларига қатъий риоя этган ҳамда коронавирус инфекциясига ПЗР ёки экспресс-тест ёки антиген текширувидан ўтган ҳолда 14 кунга меҳмонхона ёки уй карантинига юборилади.
Хорижий давлатлардан (авиа, темир йўл ва автотранспорт воситаси орқали) келувчи шахсларни Ўзбекистон Республикасида қабул қилишнинг қуйидаги тартиби татбиқ этилади:
- сўнгги 14 кун давомида «яшил» давлатда (Хитой, Таиланд, Малайзия, Жанубий Корея, Грузия, Венгрия, Финляндия, Латвия, Австрия ва Япония) бўлиб турган шахслар – Ўзбекистон Республикаси ҳудудига тўғридан тўғри киритилади;
- «сариқ» (Озарбойжон, Беларусь, БАА ва Европа Иттифоқи давлатлари (Буюк Британия ва Испания бундан мустасно) ҳамда «қизил» давлатлардан (қолган барча давлатлар) кириб келаётган шахслар – сўнгги 72 соат давомидаги коронавирус инфекциясига ПЗР тест текширувининг манфий натижалари тўғрисида маълумотнома тақдим этган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киритилади.
Бунда:
- шахс сўнгги 72 соат ичида коронавирус инфекциясига текширувдан ўтмаган бўлса ёхуд шахсда коронавирус инфекцияси аломатлари (йўтал, иситма ва бошқалар) мавжуд бўлса, Ўзбекистонга келганидан сўнг ўтказиш пункти (аэропорт, вокзал ёки бошқа) ҳудудида ўз ҳисобидан коронавирус инфекциясига ПЗР ёки экспресс-тест








