«Ливерпуль» клуби Тиаго Алькантара трансферини расман эълон қилди.

«Бавария» сафини тарк этган 29 ёшли испаниялик яримҳимоячи Мерсисайд клуби билан узоқ йиллик шартнома имзолаган.

Аввалроқ, «Ливерпуль» Алькантара учун Мюнхен клубига 20+5 миллион фунт миқдоридаги трансфер пули тўлаши ҳақида хабар қилинган эди.

Маълумот учун, Тиаго 2019/20 йилги мавсумда «Бавария» сафида Бундеслига ўйинларида 24 ўйинда 3та голга муаллифлик қилган.