LG Electronics (LG) компаниясининг LG CineBeam 4K UHD (модель HU810P) янги лазер проектори томошабинлар ўз уйларида туриб ўзларини кинотеатрда ўтиргандай ҳис қилишлари учун яратилган.
LG проекторлари қаторидаги юқори пикселли бу инновацион модель нафақат кино ихлосмандлари, балки асосий вақтларини уйда ўтказишни хуш кўрувчи оилалар учун ҳам ўзига хос функцияларга эга технология сифатида тақдим этилади.
Тасвирдаги кинематографик сифатни янада тўлдирган ҳолда проектор оқимли контент тақдим этувчи оммабоп иловалар орқали стриминг сервислардаги фильмларни қулай ва осон томоша қилиш имкониятини беради.
LG CineBeam 4K UHD лазер проектори 4K (3840 x 2160) ўлчамли, диагонали 300 дюймгача бўлган, 2700 ANSI-люменли ҳайратланарли ёрқинликдаги, DCI-P3 майдонидаги ёруғлик майдонининг 97 фоизини қамраб олувчи ажойиб тасвирдан роҳатланиш имкониятини яратади. Лазер проектордаги ёруғлик манбаси ишончли ва узоқ вақтга чидамли бўлиб, 20 000 соатгача хизмат қилади.
Хонада кучли ёруғлик ёки телевизор экранида қоронғу саҳналар бўлишидан қатъи назар проектор янги LG Adaptive Picture Pro технологияси ёрдамида ёрқин ва жилвакор тасвирлар ҳосил қилади.
Диафрагма режими фойдаланувчига олдиндан ўрнатилган икки хил танлов – ёруғ ва қоронғу хоналар танловини беради. Бу хонадаги ёруғлик кучига кўра энг сифатли тасвирни ва кинотеатр муҳитини яратиш имконини яратади.
Adaptive Contrast тизими ҳар бир кадр энг мувофиқ даражада жилоланишини автоматик тарзда бошқариб боради.
Real Cinema ва TruMotion режимлари туфайли янги LG CineBeam фильмларни айнан режиссерлар томошабинга қандай тақдим этишни режалаштиргани каби тақдим этади ва бунда 24 Гц частотасига мувофиқ келувчи кадрлар частотасини бошқариш муҳим аҳамиятга эга.
LG тақдим этувчи TruMotion тизими айниқса жангари фильмлар томоша қилишда, тезкор ҳаракатлар ва ҳайратлантирувчи саҳналар силлиқлик билан алмашинувчида қўл келади. Проектор кўплаб HDR форматларни, жумладан HDR10 ва HLG, шунингдек Dynamic Tone Mapping кабиларни қўллаб-қувватлайди.
Максимал қулайлик яратиш учун LG CineBeam 4K UHD лазер проектори WiSA ва Bluetooth орқали уй кинотеатрлар аудиотизимлари билан симсиз алоқа ўрнатади. Овозни қайтариш каналига (eARC) эга HDMI 2.1 орқали боғланишда 10-битли ёруғликда ва 4K ўлчамларда овоз буткул сақланиб қолинишига эришилади.
















