ОАВ: Ўзбекистондаги компания Россия жамғармаси билан вакцинани етказиб бериш бўйича келишув тузди
Россия бевосита инвестициялар жамғармаси (РТИЖ) ва LAXISAM фармацевтика компанияси Ўзбекистонга 35 миллион дозагача «Спутник V» вакцинасини етказиб беришга келишиб олди. Бу ҳақда РБК жамғарма матбуот хизматига таянган ҳолда хабар бермоқда.
«Ўзбекистоннинг назорат қилувчи органлари томонидан тасдиқланганидан сўнг, 2020 йилда республикага 10 миллион дозага қадар, 2021 йилда эса 25 миллион дозага қадар вакцина етказиб берилиши мумкин», - дейилади хабарда.
9 сентябрда Россияда «Спутник V» билан эмлаш бошланди. Илк эмлашлар Москвада ўтказилди.
Гап Гамалеи номидаги марказда ишлаб чиқилган ва август ойида рўйхатга олинган (дунёда биринчи) вакцина клиник синовларининг учинчи босқичида иштирок этадиган 40 минг кўнгилли ҳақида бормоқда.
Август ойида Қозоғистон ушбу фонд билан барча синовлар ўтганидан сўнг 2 миллиондан ортиқ дозадаги вакцинани етказиб бериш тўғрисида шартнома имзолаганди. Жамғарма раҳбари Кирилл Дмитриевнинг айтишича, Россия хорижий шериклар билан биргаликда бешта давлатда, хусусан БАА, Саудия Арабистони ва Филиппинда йилига 500 миллион дозадан ортиқ вакцина ишлаб чиқариши мумкин.
Сал аввал халқаро олимлар гуруҳи Lancet журналида чоп этилган рус вакцинаси ҳақидаги мақола графикалардаги такрорланиш ва бошқа ноаниқликларни пайқашди. Олимлар журнал муҳаррири ва мақола муаллифларига аниқланган статистик аномалияларни ойдинлаштиришни сўраб мурожаат қилишди.
Нашр қилинган маълумотлар ишончли ва аниқ, уларни Lancet'нинг беш нафар рецензентлари кўриб чиққан, деди Гамалея номидаги марказнинг илмий ишлар бўйича директор ўринбосари Денис Логунов.
Мавзуга оид
17:48 / 01.11.2024
Дунёдаги энг ҳалокатли инфекция номи маълум бўлди
20:25 / 23.10.2024
Британияда норовирусга қарши дунёдаги биринчи вакцинани синовдан ўтказиш бошланди
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024