Жаҳон | 15:10 / 26.09.2020
7408
1 дақиқада ўқилади

Ливан яна бош вазирсиз қолди

 Қайд этилишича, сиёсатчи янги ҳукуматни шакллантириш атрофидаги сиёсий келишмовчилик сабабли шу қарорга келган.

Фото: Reuters

Ливан яна бош вазирсиз қолди — 31 августда бош вазир вазифасини бажаришга киришган Мустафо Адиб истеъфога чиққанини эълон қилди. Бу ҳақда Al Arabiya хабар бермоқда.

 Қайд этилишича, сиёсатчи янги вазирлар маҳкамасини шакллантириш атрофидаги сиёсий келишмовчилик сабабли шу қарорга келган. Адиб фракциялар бир тўхтамга кела олмагани учун узр сўради.

 Адиб янги ҳукуматни шакллантириши лозим эди, шундан кейин ислоҳотлар ўтказишни режалаштирганди. 

 Ҳукуматнинг аввалги таркиби 10 августда истеъфога чиққанди. Бунга бир неча кун давом этган норозилик намойишлари сабаб бўлди. 

Мавзуга оид