02:05 / 27.09.2020
6593

Ла Лига. «Реал» сафарда «Бетис»ни мағлуб этиб, мавсумдаги илк ғалабасига эришди

Фото: Фото: Twitter/RealMadrid

Ла Лига 3-тури доирасида «Реал» сафарда «Бетис» меҳмони бўлди.

Қизиқарли кечган учрашувнинг 14-дақиқасида Вальверде ҳисобни очган бўлса-да, 35 ва 37-дақиқаларда Манди ва Карвальюнинг голлари мезбонларни ҳисобда олдинга чиқарди – 2:1.

48-дақиқага келиб «Бетис» футболчиси Эмерсон ўз дарвозасини ишғол этиб натижани 2:2 кўринишга келтириб қўйган бўлса, 20 дақиқа ўтиб ўйиннинг антиқаҳрамонига айланди - қизил карточка олиб майдонни эрта тарк этди. 

82-дақиқага келиб амалдаги чемпион жамоа ўз сўзини айтди. Мезбонларнинг жарима майдонидаги қўполлиги учун белгиланган 11 метрлик нуқтани Серхио Рамос «Паненко услуби»да дарвозага йўллаб, Мадрид жамоасига мавсумдаги илк ғалабани келтирди – 2:3.

26 сентябрь (шанба)
Ла Лига. 3-тур.

Бетис – Реал Мадрид 2:3
Голлар:
0:1 – 14 Вальверде, 1:1 – 35 Манди, 2:1 – 37 Вильям Карвалью, 2:2 – 48, автогол Эмерсон, 2:3 – 82, пенальти Рамос.
Бетис – Роблес, Морено, Бартра, Манди, Эмерсон, Хоакин (Тельо, 63), Родригес, Вильям Карвалью, Каналес, Фекир (Морон, 73), Санабрия (Монтойя, 69).
Реал Мадрид – Куртуа, Менди, Варан, Карвахаль, Рамос, Эдегор (Иско, 46), Вальверде, Кроос (Модрич, 45), Каземиро, Йович (Майораль, 72), Бензема.
Четлатиш: Эмерсон (68, «Б»).

Top