Иқтисодиёт | 18:38 / 28.09.2020
13455
3 дақиқада ўқилади

Ўзликни англаш: Ҳаётда эришганларингиз одатларингиз натижасидир

Фото: Getty Images

“Ислом молияси” телеграм-канали қандай қилиб инсон ижобий одатларга эга бўлиши ва ўзидаги салбийликни йўқотиши мумкинлиги борасида тавсия берди.

Инсон ва "одатлар" ҳимоячиси сифатида шуни ишонч билан айтишим мумкинки, ҳаётда эришганларингиз  одатларингиз натижасидир. Ноаниқроқ гапирдим. Тушунтириб бераман. Биз мен кўп пулим бўлишини хоҳлайман, озишни истайман ва ҳоказо гапларни тез-тез гапириб турамиз. Шундай қилиб, сизнинг маошингиз ва даромадингиз молиявий одатларингизнинг ўлчовидир, вазнингиз - "саломатлик" одатларингизнинг натижаси, дунёқарашингиз, билимингиз ўқиш ва билим олишга бўлган иштиёқингиз натижасидир.

Шунинг учун, натижага эътибор қаратиш ўрнига, диққатни мунтазам тўғри одатларни шакллантиришга қаратинг. Аммо қандай қилиб одатларни ўзгартириб, янгиларига алмаштиришимиз мумкин?

Бизнинг одатларимиз - бу ўзимиз ҳақимизда ўйлаганларимиз натижаси. Агар ўзингизга: "Мен кўп харажат қиламан ва машинага пул тўплай олмайман" деб айтсангиз, ўзингизни исрофгардек тутасиз. Шунинг учун, ҳар сафар КИМ эканлигингизни такрорлаганингизда, айнан ўшандай шахсга овоз берасиз ва ўзингизга бўлган ишончингизни шунга мос ҳаракатлар билан кучайтирасиз, яъни "Мен ҳақиқатан ҳам пулни ушлаб туролмайман ва дарҳол сарфлайман" дейсиз. Ва маошингизни олишингиз биланоқ, сиз ҳақиқатан ҳам уни сарфлаб юборасиз, чунки "пулни бефойда сарфлашга бўлган ишончингизни" мустаҳкамлашингиз керак. Ва ҳар сафар бу хатти-ҳаракатни такрорлаганингизда, бу сизнинг одатингизга айланиб боради ва қанча кўп такрорласангиз, ўзингизга қарши шунча кўп овоз берасиз...

Шу боис, ўзгариш учун қизиқувчан, ўрганувчи, тежамкор, спорт билан шуғулланадиган, самарали ва шу каби "бошқа мен"ингизга ишонишингиз керак. Ўзимиздаги ижобий хислатларга бўлган ишончни қанча кўп мустаҳкамласак, ана шундай одамларнинг одатларини такрорлаймиз ва айнан шундай одатларга эга бўлган одамларга қизиқамиз ҳамда атрофимизни шундай одамлар билан қуршаб олишга ҳаракат қиламиз ва шундай одамлар муҳитини яратамиз. Шундай қилиб:

1. Янги ўзлигингизга бўлган ишонч ва бу ишончни доимий мустаҳкамлаш;

2. Сизнинг бу ишончингизни мустаҳкамлайдиган одатларни ҳосил қилиш;

3. Янги одатларни мунтазам такомиллаштириш;

4. Янги одатларни такомиллаштиришни осонлаштирадиган ва рағбат берадиган муҳит яратиш - янги ўзликни яратиш.

Мавзуга оид