Марсда тузли кўллар топилди
Тадқиқотчиларнинг хулосасига кўра, тизим тўртта сув ҳавзасидан иборат бўлиб, улардан энг каттасининг кенглиги 30 километрни ташкил этади. Кўллар бир ярим километр чуқурликда жойлашган.
Италиялик олимлар Марснинг жанубий қутбидаги музликлар остида шўр кўллар тизими борлигини аниқлашди. Бу ҳақда Nature Astronomy журнали хабар бермоқда.
Олимлар Mars Express орбитал зонди орқали 2010 йилдан 2019 йилгача олинган маълумотлар асосида ана шундай хулосага келишган.
Тадқиқотчиларнинг хулосасига кўра, тизим тўртта сув ҳавзасидан иборат бўлиб, улардан энг каттасининг кенглиги 30 километрни ташкил этади. Кўллар бир ярим километр чуқурликда жойлашган.
Олимларнинг қайд этишича, суюқ ҳолатдаги сувнинг мавжудлиги Марсда микробли ҳаёт борлиги эҳтимолини оширади, аммо буни исботлаш учун тадқиқотлар давом этиши лозим.
Мавзуга оид
14:30
SpaceX 2026 йилгача Марсга бешта кема учирмоқчи
00:49 / 12.09.2024
Хитой 2028 йилга бориб Марсга тарихий миссиясини амалга оширишни режалаштирмоқда
18:16 / 08.09.2024
Маск тўрт йилдан кейин одамлар Марсга учишини эълон қилди
16:27 / 13.08.2024