«Мамлакатимизда таълим тизимини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, соҳага доир ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, ўқув-тарбия жараёнига илғор хорижий тажрибалар, инновацион педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, ўқувчиларга илм-фан асослари ва замонавий касб-ҳунарларни ўргатиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтиришдаги катта хизматлари, юқори малакали кадрларни тайёрлаш, ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларни она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш йўлидаги ибратли фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотлансин», дейилади ҳужжат матнида.

«Буюк хизматлари учун» ордени билан

Жумаев Тўхтамурод Муртазаевич — Қоракўл туманидаги халқаро математика мактаби фахрий директори, Бухоро вилояти;

«Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси» фахрий унвони билан

Абдиев Бахтиёр Бобоназарович — Китоб туманидаги 1-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг математика фани ўқитувчиси, Қашқадарё вилояти;

Юлдашева Файзихон  Араповна — Норин туманидаги 20-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси, Наманган вилояти;

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими» фахрий унвони билан

Рахманова Раънохон Мухтаровна — Олтинсой туманидаги 22-умумий ўрта таълим мактабининг кимё фани ўқитувчиси,  Сурхондарё вилояти;

Аслонова Мухтарам Аскаровна — С.Ҳ.Сирожиддинов номидаги Республика академик лицейининг биология фани ўқитувчиси;

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони билан

Кушенова Канзира Карбаевна — Томди туманидаги 8-умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси,  Навоий вилояти;

Узакбаева Роза Сарсеновна — Қорақалпоғистон Республикаси 1-Меҳрибонлик уйи ўқитувчиси;

Ишанкулов Артикбай — Тошкент педиатрия тиббиёт институти қошидаги академик лицейи директори;

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони билан

Мусаев Абдурашит Ибрахимович — Чирчиқ ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг эшкак эшиш бўйича  катта мураббийи, Тошкент вилояти;