Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори, вилоят бош инфекционисти Г. Йўлдошевага нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилиши юзасидан ташвишдалигини билдиради ҳамда мазкур ҳолатга адолатли ва холис ечим топилишини истайди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабарида айтилмоқда.

Маълум қилинишича, 3 октябрь куни маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Г.Маруфова ҳамда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) котибияти мудири С.Азимовлар томонидан Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасининг 1-сонли тергов ҳибсхонасида қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори Гулжаҳон Йўлдошева билан Омбудсман ҳузуридаги миллий превентив механизм (МПМ) доирасида суҳбат ташкил этилди.
“Суҳбат давомида Г. Йўлдошева коронавирус касаллигига чалинган бемор ўлимига сабабчи бўлиш ва 250 млн. сўм маблағни талон-торож қилишда айбланиб ҳибсга олинганлиги, ушбу иш бўйича суриштирув ўтказилиб, шифокор муаммолар ҳақида очиқ гапиргани, бундан ташқари тергов ва суддан яшириниши мумкинлигини инобатга олиб, унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилганлигини маълум қилди.
Бундан ташқари, Г.Йўлдошева, энг аввало, она эканлиги, 6 нафар вояга етмаган, жумладан, 2 ва 3 ёшли кичик фарзандлари борлиги, тергов ёки суддан яширинишга уринмаганлигини, шу билан бирга Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонаси фаолияти юзасидан олиб борилаётган текширувлар ҳамда унга нисбатан юритилаётган суриштирув ва тергов жараёнларида бевосита ўзининг иштирокида холисона кўрилишини таъминлашда ўзига нисбатан қўлланилган қамоққа олиш эҳтиёт чорасини ўзгартирилишида амалий ёрдам сўради.
Ўтказилган суҳбат натижалари бўйича Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Омбудсман билан ҳамкорликда қонун доирасида ва инсонпарварлик тамойилларидан келиб чиққан ҳолда юқори суд инстанцияларига қўшма мурожаат қилишини, шу асосда Г. Йўлдошеванинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича амалий ёрдам кўрсатилишини маълум қилади”, дейилади Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилояти бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошева коронавирусга чалинган беморларни даволаган тиббиёт ходимларининг меҳнати муносиб рағбатлантирилмаётгани, оғир вазиятларда Тошкент вилояти тиббиёт бошқармаси томонидан керакли ёрдам берилмаганини

















